Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пётр Порошенконинг даромадлари маълум бўлди
Украина президенти Пётр Порошенко даромадлари ҳақидаги декларацияни эълон қилди. Бу ҳақда РИА Новости Шахслар декларациялари ягона реестри маълумотларига асосан хабар бермоқда.
Қайд этилишича, у жами 19,675 миллион гривнани (709 минг доллар) декларациядан ўтказган.
2019 йилнинг 1 февраль ҳолатига кўра, сиёсатчи «Прайм Эссетс Кэпитал»дан (унинг активларини бошқарувчи инвестиция фонди) 18 550 829 гривна (668,7 минг доллар) дивидендларни декларациядан ўтказди.
Шунингдек, Порошенко «Халқаро инвестиция банки»даги омонатлардан фоизлар кўринишида 1 125 126 гривнани (40,5 минг доллар) декларациялади.
Аниқлик киритилишича, 2019 йил январь ойи бошларида у ўзининг Roshen қандолат корпорациясини бошқарувчи Швейцариянинг Rothschild Trust Schweiz AG’дан 548 678 680 гривна дивидендларни (19,9 млн АҚШ доллари) декларациядан ўтказди.
Мавзуга оид
23:13 / 06.07.2026
Путин Украина билан урушни тугатмоқчи – Трамп
21:57 / 06.07.2026
Украина дронлари илк бор Омск нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилди
13:38 / 06.07.2026
Россия Киевни яна ўққа тутди – суратлар
12:11 / 06.07.2026