Исроил Эроннинг "қаерда нима қилаётганини" яхши билади ва унинг босқинчилик режаларига қарши барча воситаларни ишга солади, деди Исроил ҳукумати раҳбари Биньямин Нетаньяху Эроннинг янги қанотли ракетаси намойишига жавобан.

"Бугун Эронда Ислом инқилобининг 40 йиллигини нишонлашмоқда ва янги ракетаси билан мақтанишга уринишмоқда. Эрон Исроил давлатини йўқ қилиш мақсадини очиқчасига билдирмоқда", - деди Нетаньяху.

"Мен Теҳрондаги золимларга шуни айтмоқчиман. Биз сизларнинг қаерда ва нима қилаётганингизни биламиз. Биз Исроилнинг хавфсизлиги ва келажагини таъминлаш учун Эронга барча воситалар билан қаршилик қилишда давом этамиз", - деб қўшиб қўйган у.

Аввалроқ Эрон ўзининг янги қанотли ракетасини намойиш этгани хабар қилинганди.