Жамият | 16:18 / 04.02.2019
13363
2 дақиқада ўқилади

ИИБ ходимига 2000 доллар пора таклиф қилган шахс ушланди

Иллюстратив фото

Шу йилнинг 27 январь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ тумани ИИБ ходими Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири номига билдирги билан мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

У шу йил 26 январь куни Қўнғирот тумани Қорақурсақ қўрғонида яшовчи Д.Г. бошқарувидаги “УАЗ” автомашинасини “Мўйноқ-Қўнғирот” йўлининг 63-км.да ҳайдаб кетаётган вақтида йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан тўхтатилганлиги, автомашинасининг юкхонасида тегишли ҳужжатларсиз Қўнғирот тумани “Қўнғирот УУРБ” (бурғилаш) ишчиси С.Ж.га тегишли 30 қоп цементларни олиб кетаётганлиги аниқланганини билдирган.

Қайд этилишича, улар ўрнатилган тартибда расмийлаштирилиб, Мўйноқ тумани ИИБга топширилган, ҳолат юзасидан туман ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилаётган вақтида С.Ж. ходимга ишни ижобий ҳал қилиб бериш ва тўпланган ҳужжатларни судга олиб чиқмаслик эвазига пора сифатида 2000 АҚШ долларини таклиф этган.

Ушбу билдирги юзасидан 27 январь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбир натижасида С.Ж. пора сифатида 2000 АҚШ долларини ходимга хизмат хонасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Мавзуга оид