Парижда йирик ёнғин рўй берди: Қурбонлар бор
5 февраль куни тонгида Париж шаҳрининг туристик ҳудудида ёнғин чиқди.
Guardian нашри хабарига кўра, 16-округдаги 8 қаватли тураржойнинг юқори қаватида содир бўлган ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 7 нафарни ташкил қилмоқда. Яна 28 киши жароҳатланган.
Ёнғинни ўчириш ишларига 200 нафардан ортиқ ўт ўчирувчи жалб қилинган, улар ҳудудда ишни давом эттиришмоқда. Қўшни бинолардаги аҳоли эвакуация қилинган.
Les premières photos de l'incendie rue Erlanger à #Paris sont impressionnantes. On voit que plusieurs étages ont été ravagés par les flammes.
— Hugo Puffeney (@puffeney) 5 февраля 2019 г.
Photos B. Moser / BSPP pic.twitter.com/rGb30Q0sUi
Associated Press агентлиги Париж ўт ўчириш хизматидаги манбага асосланиб хабар қилишича, ёнғин вақтида одамлар томга чиқишган, айримлар ўзини деразадан ташлаб қутулмоқчи бўлган, бу эса қурбонлар сонини оширган.
Ҳозирча ёнғин сабаблари маълум эмас.
Ушбу тураржой Булон ўрмони яқинида, Ролан Гаррос стадионига тахминан бир километр масофада жойлашган. 16-округ сайёҳлар орасида машҳурдир. Эйфель минораси кўриниб турадиган Трокадеро майдони ҳамда Парк де Пренс стадиони ҳам шу ҳудудда жойлашган.