Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “2019-2030 йилларда биохилмахилликни сақлаш бўйича Миллий стратегия ва Ҳаракатлар режаси тўғрисида”ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат билан 2019-2030 йилларда биохилмахилликни сақлаш бўйича Миллий стратегия ва 2019-2030 йилларда биохилмахилликни сақлаш бўйича Ҳаракатлар режаси тасдиқланиши мумкин.
2019-2030 йилларга мўлжалланган биологик хилма-хилликни сақлаш бўйича миллий стратегияга кўра, биологик хилма-хилликни сақлаш ва ундан барқарор фойдаланиш, экологик тизимларни муҳофаза қилишни, озиқ-овқат хавфсизлигини, аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратишни, мамлакат барқарор ривожланишини таъминлаш учун 2030 йилгача қуйидаги Миллий стратегик мақсадлар белгиланди:
биологик хилма-хиллик масалаларини давлат ва бошқарув органлари ва барча жамият фаолиятига киритиш;
биологик хилма-хилликка бўлган тўғридан-тўғри босимни камайтириш, маҳсулдор ландшафтларда унинг компонентларидан барқарор фойдаланиш;
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизимини ривожлантириш, экотизим хизматлари тақдим этаётган нафлар (фойдалар) ҳажмини ошириш;
режалаштириш, салоҳиятни ошириш, молиялаштириш механизмини ривожлантириш орқали биологик хилма-хилликни самарали сақлаш ва ундан барқарор фойдаланиш.
Биологик хилма-хиллик мавзусини давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ва барча жамият фаолиятига татбиқ қилиш учун қуйидаги вазифаларни ҳал этиш зарур:
атроф-табиий муҳитни давлат мониторинги тизими таркибини биологик хилма-хиллик компонентларини кенгроқ мониторинг қилиш орқали кенгайтириш ҳисобига такомиллаштириш;
давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг ҳамда жамиятнинг барча табақаларининг биологик хилма-хиллик ва экотизим хизматлари қиймати ҳақидаги билим ва хабардорлигини ошириш;
режалаштириш жараёнига биологик хилма-хилликни ва экотизим хизматларини иқтисодий баҳолаш механизмини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш;
давлат экологик экспертизаси доирасида атроф-муҳитни муҳофаза этиш чора-тадбирлари иерархиясини назарда тутадиган, атроф-муҳитга таъсири ҳақидаги ариза (ЗВОС), лойиҳаларига халқаро талабаларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш.
















