Январь ойи охирида YouTube орқали Ўзбекистон фуқароси Россияда вафот этган қариндоши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга йўллаган видеомурожаати ижтимоий тармоқларда кўплаб баҳс ва мунозараларга сабаб бўлди.
7 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бу ҳолат юзасидан баёнот берди.
Ушбу мақола орқали видеомурожаатга сабаб бўлган воқеанинг тафсилотларидан йироқ бўлган ҳолда, бундай ҳолатларда Ўзбекистон Республикаси томонидан қонун ҳужжатларида қандай тартиблар белгиланганига тўхталиб ўтишни лозим топдик.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.07.2018 йилдаги Ўзбекистон Республикасининг «Ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-3839-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш Жамғармаси ташкил этилган.
Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида зўравонлик, мажбурий меҳнат ва камситишдан жабрланган, меҳнат ва бошқа ҳуқуқлари бузилган, оғир молиявий аҳволга тушган ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз, тирикчилик учун маблағсиз қолган фуқароларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш, шунингдек, уларга моддий ёрдам кўрсатиш;
меҳнат миграциясида бўлган даврда жароҳатланиш, бахтсиз ҳодиса сабабли тиббий хизмат кўрсатиш талаб этилган фуқароларга, кўрсатилган тиббий хизматлар ҳақини меҳнат мигранти ҳисобидан тўлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тўланган маблағлар ушбу фуқаролар томонидан кейинчалик қоплаб берилиши шарти билан, тиббий хизмат кўрсатиш;
ишга жойлашган давлатнинг тегишли муассасалари томонидан тасдиқланган ҳолларда республикадан ташқарида меҳнат миграциясида бўлган даврда вафот этган фуқароларнинг жасадларини, шунингдек, хориждаги меҳнат фаолияти вақтида меҳнат қобилиятини йўқотишга олиб келган шикастланиш ёки жиддий жароҳатланган фуқароларни олиб келиш ва бошқа шу каби амалий чора-тадбирларни ўтказиш Жамғарманинг асосий вазифалари этиб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги 725-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида» низомга мувофиқ, Жамғарма маблағларининг тасдиқланган йўналишларга мувофиқ сарфланишини ташкил этиш қуйидагича амалга оширилиши белгиланган белгиланган:














