Ўзбекистон | 10:58 / 09.02.2019
30183
2 дақиқада ўқилади

ТИВ «Тошкент» халқаро аэропорти транзит зонасида бўлиб турган фуқаро ҳақида маълумот берди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги «Тошкент» халқаро аэропортининг транзит зонасида бўлиб турган Ксяйман Халимубиеке ҳақида маълумот берди.

«Оммавий ахборот воситаларининг фуқаро Ксяйман Халимубиекенинг тақдирига доир кўплаб мурожаатлари муносабати билан шуни маълум қиламизки, у мамлакатимизга Қозоғистондан келган ва «Тошкент» халқаро аэропортининг транзит зонасида бўлиб турган. У Ўзбекистон ҳудудига кирмади ва 2019 йил 9 февраль куни Бангкок шаҳрига учиб кетди», - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, аввалроқ у Таиланддан транзит билан Тошкент орқали Олмаота шаҳрига борган эди.

8 февраль куни Қозоғистондаги журналистлар ижтимоий тармоқларда этник қозоқ К.Халимубиекега Тошкент аэропортидан депортация қилиш таҳдид солаётгани ҳақида хабар беришганди.

Манбалар хабарига кўра, «Хитойда туғилган этник қозоқ Хитойдан қочиб, Тошкент аэропортида бўлган. Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси уни Хитойга қайтариш ниятида эди», дея қайд этган Қозоғистоннинг «Атажурт» инсон ҳуқуқлари ташкилоти етакчиси ижтимоий тармоқларда.

«Агар Ўзбекистон ҳукумати уни Хитойга қайтариб юборса, у камида 20 йилга озодликдан маҳрум этилиши ёки ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин», - дея ёзган ҳуқуқ ҳимоячиси.

Мавзуга оид