Биринчи бўлимда «Боруссия» иккита гол урди — Жейдон Санчо ва Марио Гётце ўз номларини таблога ёздиришди. Иккинчи бўлим бошида мезбонлар ҳимоячиси Рафаэл Геррейру учинчи голни урди. Иккинчи бўлим ўрталарида эса «Ҳоффенҳайм» ҳужумчиси Исак Бельфодиль ҳисобни қисқартирди. Кейинги 12 дақиқа ичида Павел Кадержабек ва Бельфодиль биттадан гол уриб, учрашувда дуранг ҳисоб қайд этилишини таъминлашди.
Бу дурангдан кейин «Боруссия» очколари сонини 50тага етказган ҳолда турнир жадвалидаги пешқадамликни давом эттирмоқда, «Ҳоффенҳайм» 30 очко билан 9-ўринда жойлашган.
Бу турда «Бавария» «Шальке-04»ни қабул қилди. Мюнхендаги «Альянц-Арена» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.
Ўйинда ҳисобни «Шальке-04» ҳимоячиси Жеффри Брума 11-дақиқасида тўпни ўз жамоаси дарвозасига йўллаб қўйиб очди. Биринчи бўлим ўрталарида меҳмонлар ҳужумчиси Ахмед Кутуджу ҳисобни тенглаштирди. Икки дақиқа ўтиб, Роберт Левандовски «Бавария»ни яна олдинга бошлади. Иккинчи бўлим бошида Серж Гнабри мюнхенликлар ғалабасини таъминловчи голни урди.
Бу ғалабадан кейин «Бавария» очколари сонини 45тага етказган ва Германия чемпионати турнир жадвалидаги иккинчи ўринни мустаҳкамлаган. Нико Ковач шогирдлари «Боруссия» Дортмунд билани орадаги фарқни қисқартирган, энди пешқадам билан орадаги фарқ 5 очкога тенг.
Opta Sports маълумотига кўра, Бундеслига тарихида фақат бир клуб 21 турда камида 50 очко тўплагани ҳолида чемпион бўла олмаган.
1971/72 йилги мавсумда «Шальке» 21 турдан кейин 50 очко жамғариб, «Бавария»ни 5 очкога ортда қолдирганди, аммо якунда биринчиликни бой берган.
21-тур доирасидаги бошқа ўйинларда «РБ Лейпциг» «Айнтрахт»ни енга олмади (0:0), «Боруссия» М ўз уйида «Ҳерта»га мағлуб бўлди (0:3), «Ҳанновер-96» «Нюрнберг»дан устун келди (2:0), «Фрайбург» ва «Вольфсбург» ҳам учтадан гол уриб, дурангга келишишди (3:3).