Жаҳон | 10:12 / 11.02.2019
7298
1 дақиқада ўқилади

ОАВ Трамп ва Си Цзиньпиннинг учрашув жойини маълум қилди

Фото: REUTERS

АҚШ раҳбари Дональд Трамп ва Хитой етакчиси Си Цзиньпиннинг учрашуви Америка президентига қарашли, Флорида жанубидаги Мар-а-Лаго қароргоҳида ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда Axios Оқ уйдаги икки манбага асосан хабар бермоқда.

Манбалар сўзига кўра, АҚШ президентининг маслаҳатчилари норасмий тарзда Флоридада икки етакчи саммитини ўтказиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Шу билан бирга, манбаларнинг таъкидлашича, аниқ жой борасида ҳали бир қарорга келинмаган. Саммит натижаларига кўра, Вашингтон ва Пекин савдо урушига якун ясаши мумкин.

Тахминларга қараганда, Трамп ва Си Цзиньпиннинг учрашуви шу йил март ойи ўрталарида ўтказилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп ва Си Цзиньпин Вьетнамда учрашиши мумкин экани айтилганди.

Мавзуга оид