«Барселона» президенти Хосеп Мария Бартомеу бош мураббий Эрнесто Вальвердега ишонишини маълум қилди. Унинг сўзларини RKB`га таяниб, Marca нашр қилган.

«Ишонаманки, Вальверде қолади. У ўз футболчиларига ишонади. Қолаверса, жамоада эндигина иккинчи мавсумини ўтказяпти.

Мақсадимиз – барча мусобақаларда ғалабага эришиш. Жамоани бошқаришни унга ишониб топширганман ва биз ҳеч нарса юта олмаган тақдиримизда ҳам у жамоага мураббийлик қилишда давом этади», – деди Бартомеу.

«Барса» раҳбари, шунингдек, етакчи футболчи Лионель Месси билан шартномани узайтириш бўйича ҳали музокаралар бошланмаганини, аммо бу амалга ошишига ишончи комил эканини ҳам таъкидлади.

«Месси сафимизда ўйнашда давом этади. У – клубимиз аъзоси ва муносабатларимиз умрбод давом этади», - деди клуб президенти. 

«Кўк-анорранглилар» президентига кўра, ҳимоячи Жорди Алба билан ҳам битим муддати узайтирилади.

«У жамоамизда ўйнашда давом этиш истагида эканини айтди. Биз унга янги шартнома 5 йиллик шартнома таклиф қилдик. Музокараларимиз давом этишига умид қиламан», – деди Хосеп Мария Бартомеу.