Дариға Назарбоева: «Анъанавий ОАВ йўқ бўлиб кетмоқда, бундан интернет фойда кўрмоқда»
Дариға Назарбоева оммавий ахборот воситаларини аккредитация қилиш қоидаларига киритилиши режалаштирилган ўзгартишлар ҳақида ўз фикрини айтди. Аввалроқ, тегишли буйруқ лойиҳаси Қозоғистон Ахборот ва коммуникациялар вазирлиги сайтида пайдо бўлди. Ўзгартишларга кўра, регламент ва тартибни бузган журналистлар аккредитациядан маҳрум этилиши мумкин, деб хабар қилмоқда Tengrinews.kz.
Назарбоеванинг таъкидлашича, қонун лойиҳаси кенг муҳокамага тақдим этилиши керак. Депутатнинг фикрича, журналистлар ҳамжамияти бундай масалаларда пассивдир.
Унинг журналистларга хабар беришича, тегишли ўзгартиришларга эга ҳужжатни кўрмаган, лекин уни ўрганиб чиқиш ҳамда Ахборот ва коммуникациялар вазирлигида муҳокама қилишни, шунингдек, келгуси ҳафта ушбу масала бўйича жавоб тақдим этишни ваъда қилди.
Дариға Назарбоеванинг фикрича, соҳа юқори даражада тартибга солинади, бу анъанавий оммавий ахборот воситаларининг йўқолишига олиб келмоқда, бундан эса интернет фойда олмоқда.
Депутатнинг маълум қилишича, журналистлар муқобил қонун лойиҳасини ишлаб чиқишлари ва уни таклиф қилишлари керак.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дариға Назарбоева Қозоғистонда янги вазирлик ташкил этишни таклиф қилганди.
Мавзуга оид
20:38 / 06.11.2024
Қозоғистонда аёлларнинг иш вақтини қисқартириш таклиф қилинди
07:30 / 05.11.2024
Қозоғистонда ўзбекистонлик ҳайдовчига жароҳат етказган фуқарога жиноят иши қўзғатилди
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
23:10 / 02.11.2024