Назарбоев: «Уйларни тозалаш шармандалик эмас. Аёлларнинг ўз танасини сотиши шармандалик»
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ёшларни ишдан уялмасликка чақирди, дея хабар бермоқда Zakon.kz.
«Мен ҳар доим ёшларга уйларни тозалаш шармандалик ёки уятли нарса эмаслигини айтаман. Тўғрими? Ишсиз ва бахтсиз бўлиш шармандалик. Бу ерда жуда кўп иш бўлса-да, аёлларнинг ўз танасини сотиши шармандалик. Ёшлар билан учрашувдан олдин менга одамларга хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи компания ҳақида маълумот беришди, яъни болага энагалик қилиш, уйларни тозалаш, таом тайёрлаш ва ҳоказо. Бу иш», - деди президент «Қозоғистоннинг 100 янги шахси» лойиҳаси ғолиблари билан учрашувда.
Давлат раҳбари йиғилганларга ўз таржимаи ҳоли ҳақида эслатган.
«Мен жанубда катта бўлганим туфайли, ёздан бошлаб - олма, бодринг, помидорлар теришга ёрдам берардим. Балки, шунинг учун, тўйиб овқатланмаганим сабабли, соғлом бўлиб катта бўлгандирман. Яратган менга шундай ҳаёт берди», - дея таъкидлаб ўтган Назарбоев.
Давлат раҳбарининг эътибор қаратишича, сомонли лойдан қилинган икки хонали уйда яшаган ва мактабни медаль билан тугатиб, ота-онасига ёрдам бериш учун металлург сифатида ишга борган.
«Қўлимда белкурак билан пўлат эритувчи сифатида иш бошлаганман ва ҳеч қачон президент бўлиш ҳақида ўйламаганман. Лекин ўз ишимни ҳалол бажаришга ҳаракат қилдим. Мени қадрлашди, мени кўтаришди, 19 ёшда ишлаб чиқаришда энг илғор ишчи бўлганман, комбинат ўз пулларига Қарағанда политехника университетига ўқишга жўнатди. Хельсинкида талабалар Бутунжаҳон ёшлар фестивали делегатига айландим. Мен ўшанда 20 ёшда эдим. Тасодифан сиёсатга кириб қолдим, энди эса президентман», - дея хулоса қилди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Назарбоев ўзининг яхши жисмоний ҳолати сирини ошкор қилганди.
Мавзуга оид
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024