Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сертификатлаштириш ва метрология қоидаларини бузганлик учун жарималар оширилади
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритиладиган тегишли тузатишлар лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилган, деб ёзмоқда Norma.
Эслатиб ўтамиз, 1 апрелга қадар техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида қонун бузилиши учун жавобгарликнинг кучайтирилишини кўзда тутадиган қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасига киритиш вазифаси топширилган.
«Ўзстандарт» агентлиги (қонун лойиҳаси ишлаб чиқувчиси) МЖТКнинг учала моддаси бўйича амалдаги маъмурий жарималарни бир неча баравар оширишни таклиф этмоқда.

Изоҳ. Мансабдор шахслар томонидан МЖТКнинг 214-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги учун ЭКИҲнинг 30 баравари миқдорида жарима белгилаш таклиф этилаётганлигини ҳисобга олган ҳолда, ушбу модданинг иккинчи қисми бўйича қатъийроқ жавобгарлик чораси назарда тутилиши керак. Лойиҳа матнида хатога йўл қўйилган кўринади, иккинчи ҳолатда ЭКИҲнинг 50 бараварига тенг жаримани қўллаш таклиф этилган.
Таклиф этилаётган ўзгартиришлар билан жарималар сезиларли даражада оширилган. Шу ўринда тузатишлар эълон қилингач, уч ойдан сўнг оширилган миқдорларни қўллаш режалаштирилмоқда.
23 февралгача тузатишлар муҳокамасида иштирок этиб, фикр-мулоҳаза, шарҳ ва таклифларни қолдириш мумкин.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Мавзуга оид
11:49 / 20.05.2026
5 минг сўмлик колбасалар: огоҳлантириш ва жарима етарли чорами?
18:55 / 15.05.2026
Тошкентда нотўғри «парковка» қилинган автомобиллар жарима майдонига олиб кетилади
11:36 / 14.05.2026
Юридик шахсларга жарима қўллаш тартиби ўзгаради
12:21 / 09.05.2026