Жаҳон | 10:49 / 14.02.2019
7204
2 дақиқада ўқилади

Швейцария хакерларга овоз бериш тизимини бузиб кира олиш учун пул таклиф қилди

Фото: Global Look Press/Michael Weber

Швейцария хакерларга овоз бериш электрон тизимининг синов тизимини 50 минг франк (50 минг доллар) мукофот пули эвазига бузиб киришни таклиф қилди. Бу ҳақда мамлакат федерал девонхонаси вакили Рене Ленцин маълум қилди. 

Унинг айтишича, электрон тизимни бузиб кириш бўйича ушбу синов хавфсизликни текшириш учун муҳимдир. Мукофот пули вазифани энг яхши уддалай олганларга, яъни овоз бериш натижаларини сездирмай ўзгартириб қўя олганларга берилади. Бундан ташқари, овоз бериш сирини бузганлик учун 10 минг франк, овоз бериш электрон қутисини бузганлик учун 5 минг франк тўланади.

Тизим 2004 йилдан бери қўлланади ва ундан 26 та кантондан 10 тасида фойдаланилади. Уни расман татбиқ қилиш учун хавфсизлик сертификатини олиш ва кодни ошкор қилиш лозим. Тизимни бузиб киришда иштирок этиш учун 1770 дан кўпроқ иштирокчи рўйхатдан ўтган. Улардан 27 фоизи Швейцариянинг ўзидан, 15 фоизи Франциядан, 6 фоизи эса АҚШдан. 

Синов 25 февралдан 24 мартгача давом этади. Синовда нафақат хакерлар гуруҳлари, балки якка хакерлар ҳам иштирок эта олади. Рўйхатдан ўтиш мажбурийдир, жумладан электрон почта ва мамлакатни кўрсатиш лозим, бироқ ҳақиқий исмни кўрсатиш шарт эмас.

Мавзуга оид