16:37 / 14.02.2019
17995

Воронежда университет профессори ўзбекистонлик мигрантлардан пул олиб келган

Фото: ИЗВЕСТИЯ/Владимир Суворов

Воронеж давлат техника университетининг рус тили ва маданиятлараро алоқалар кафедраси мудири Людмила Ковалёва Ўзбекистондан келган меҳнат мигрантларидан пул олиб келган. 14 февраль куни университет гап мигрантлар ҳақида кетаётганини хабар қилди. Профессор олти кишидан 12 минг рублдан (180 доллар) пул олган, дея хабар беради РИА Воронеж.

Воронеж давлат техника университетида рўй берган воқеадан кейин ички текширув ўтказилмоқда. Бу билан коррупцияга қарши кураш комиссияси шуғулланади.

Пулни олиш билан боғлиқ воқеа 2018 йил ноябрида содир бўлган. Кафедра мудири пуллар эвазига мигрантларни имтиҳоннинг оғзаки қисмига тайёрлаб, тест топшириқларига тўғри жавобни берган. Шундан кейин Людмила Ковалёва мигрантлар имтиҳон топширгани ҳақидаги сертификатлар тақдим этган.

Россия Тергов қўмитасининг ҳудудий бошқармаси терговчилари профессорга нисбатан жиноий иш очди. У 8 йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Top