ASIA ALLIANCE BANKнинг стратегик мақсадлари биринчи навбатда истеъмолчиларнинг молиявий аҳволини яхшилашга ва истеъмолчилар учун янги хизматларни яратишга қаратилган. Шу нуқтаи назардан, инновацион маҳсулотларни тарғиб этиш учун банк хизматларини қулайлиги ва молия бозорида рақобатбардош муҳит яратиш учун, бундан ташқари “2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да белгиланган бир қатор вазифаларини амалга ошириш мақсадида банк доимий равишда ривожланмоқда ва мижозларга банк филиалларига мурожаат қилмасдан ўз ҳисобварақларидан масофавий фойдаланишни амалга ошириш имкониятини яратадиган янги маҳсулотлар ва имкониятларни жорий этмоқда.

Шу каби янгиликлардан бири, Автоматлаштирилган депозит машинаси (АДМ) илк бор Ўзбекистон истеъмолчилари учун тақдим этилди. Бу ускуна банк ҳисоб варақларига нақд пул маблағларини қабул қилишда ва ушбу ҳисоб варақларга кирим қилиш жараёнларини автоматик тарзда ўтказиш имконини яратади.

Автоматлаштирилган депозит машинаси (АДМ) - бу маблағларни автоматик тарзда қабул қилиш, асллигини текшириш, қайта ҳисоблаш ва катта миқдордаги пулни сақлаш учун мўлжалланган замонавий ускуна.

АДМ сизга катта миқдордаги нақд пулни йиғиш ва текшириш жараёнини тез, хавфсиз ва иқтисодий жиҳатдан самарали қилиш имконини беради.

Энди АДМ ёрдамида мижозлар катта миқдорда банк ходими иштирокисиз, ҳар қандай тижорат банкида очилган ҳисобварағига пул маблағларини ўтказишлари мумкин. Мижозларнинг ҳисобварағларига пул маблағларини ўтказиш реал вақтда ёки кейинги банк кунидан кечиктирмаган вақтда амалга оширилади.

АДМдан фойдаланишнинг қуйидаги афзалликларига эътибор қаратиш лозим:

- маблағларни бирлигидан қатъий назар, қайта ҳисоблаш имконияти;

- киритилган банкнотларни қайта ҳисоблашнинг юқори тезлиги;

- пул маблағларини махсус қурилган ҳамда турли ҳужумлардан ҳимояланган хавфсиз сейфларда сақлаш имконияти;

- мижознинг вақтини тежайдиган банк ходимларининг иштирокисиз киритилган пул маблағларини тез фурсатларда мижознинг ҳисоб рақамга ўтказиш;

- Махсус автоматик қулфланган катта ҳажмли юк халтаси;

- амалиётларни чек билан тасдиқлаш ва амалга оширилган операциялар бўйича СМС-хабарнома хизмати;

- замонавий банкнота детектори мосламаси ёрдамида қалбакилаштирилган маблағларни ҳимоя белгиси орқали самарали текшириш;