Жаҳон | 15:22 / 15.02.2019
7249
1 дақиқада ўқилади

Париж метросида кислотадан фойдаланиб ҳужум уюштирилди

Фото: Francois Mori / AP

Париж метросида кислота ёрдамида ҳужум қилинди, деб хабар берди Le Parisien ва France Info радиостанцияси.

Радиостанциянинг маълумот беришича, ҳодиса Gare de Lyon ва Bastille бекатлари оралиғида юз берган. Жабрланувчи оғир аҳволда эканлиги, ҳужум қилган шахс қидирилаётгани айтилмоқда. Ҳужум қилишда фойдаланилган кислота текширув учун жўнатилган.

Le Parisien газетасининг аниқлик киритишича, жабрланган шахс 20 ёшли сайёҳ бўлиб, унинг юзи ва қўллари куйган. Нашрнинг ёзишича, бу кейинги кунларда юз берган биринчи ҳодиса эмас: чоршанба куни метрода икки йўловчи ўриндиқлар остида қолдириб кетилган шиша идиш ичидаги кимёвий моддадан заҳарланганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид