Ўзбекистон | 16:51 / 16.02.2019
5019
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов Мюнхенда Алан Дункан билан музокаралар ўтказди

Фото: ТИВ ахборот хизмати

2019 йилнинг 15 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Мюнхен шаҳрида (Германия) Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг ташқи ишлар давлат вазири Алан Дункан билан учрашди.

Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон-Буюк Британия кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди, дейилади ТИВ хабарида.

Учрашувда барча соҳаларда икки томонлама ҳамкорлик фаоллашгани мамнуният билан қайд этилган.

Музокараларда Ўзбекистон - Буюк Британия Савдо-саноат кенгашининг навбатдаги мажлиси ҳамда унинг доирасида ўтказилиши режалаштирилган Буюк Британия ишбилармон доиралари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу тадбирларнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия Ўзбекистонга ҳарбий соҳадаги ислоҳотлар бўйича ёрдам кўрсатишга тайёр экани хабар берилганди.

Мавзуга оид