Ўзбекистон | 00:07 / 16.02.2019
25926
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Бош прокуратура хизмат машинаси ҳайдовчиси пиёданинг ўлимига сабаб бўлди

Тошкентда Бош прокуратура бошқармаларидан бирига қарашли хизмат машинаси ҳайдовчиси пиёдани уриб юбориши оқибатида унинг ўлимига сабаб бўлди.

Бош прокуратура матбуот хизмати маълумотларига кўра, 24 январда Lacetti автомобили ҳайдовчиси Яшнобод туманидаги Шаҳрисабз ва Тараққиёт кўчалари кесишмасидаги пиёдалар ўтиш жойида машинани тўхтатмай, эркак пиёдани уриб юборган.

Пиёда Вестминстер университетининг ходими (1960 йилда туғилган) бўлган. 29 январда эркак олинган жароҳатлар оқибатида шифохонада жон берган.

Воқеа юз берган куни, 24 январда воқеа юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми бўйича (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларининг одам ўлимига олиб келган бузилиши) жиноий иш қўзғатилган.

Бош прокуратурада маълум қилинишича, тергов якунланган ва жиноий иш судга юборилиш босқичида турибди. 

Мавзуга оид