Жорий йил якунига қадар Тошкент металлургия заводи фойдаланишга топширилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 286 миллион евродан ошиқ бўлиб, фақат 60 миллион евро махсус техника воситалари монтажи учун сарфланди, деб хабар бермоқда корхона техник директори Валерий Осин.

«Олдимизда аниқ вазифа турган эди — икки йил ичида завод қурилишини тугаллаш ва уни фойдаланишга топшириш зарур бўлган. Лойиҳани молиялаштириш манбалари этиб, хорижий инвестиция, «Асака» АТБ кредитлари, Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, «Асака» АТБ ва Саноатқурилишбанк орқали ўзлаштирилиши назарда тутилган «Росэксимбанк» АЖ кредитлари танланган.

Россия молия институтлари билан ишлашда дангал битта мажбурият пайдо бўлади — Россияда ишлаб чиқарилган техникалар харид қилиниши керак. Шунинг учун ёрдамчи ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган махсус техника Россиядан келтирилди», — дейди директор.

Маълум қилинишича, ТМЗ раҳбарияти ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши билан GM Uzbekistan автокорхонаси билан ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда. Шунингдек, ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг 20 фоизи экспортга йўналтирилиши назарда тутилмоқда.















