Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кадастр идораларида товламачиликка йўл қўймаслик учун блокчейндан фойдаланилмоқда
Давлат кадастр идораларида товламачиликка йўл қўймаслик, кўчмас мулк билан ишлайдиган хизматчилар ва мулк эгаларининг ҳисоб ёзувларига ноқонуний ўзгартиришлар киритишларига имкон қолдирмаслик мақсадида блокчейн технологиясидан фойдаланилмоқда, деб хабар бермоқда Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати.
15 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда БМТ тараққиёт дастурининг Инновация ва бошқарув ечимлари лабораториясида кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш ва аттестатларни текшириш бўйича хизматлар трансформацияси мисолида давлат хизматларини кўрсатиш соҳасига блокчейн технологиясини жорий этиш имкониятлари борасида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда БМТ Тараққиёт дастурининг «Давлат бошқарувини самарали ривожлантириш ва рақамли трансформацияга кўмаклашиш» лойиҳасининг миллий консультанти Бунёд Ҳошимхўжаев давлат секторида коррупцияни бартараф этишда блокчейнларнинг аҳамияти ҳақида гапириб ўтди.
Бош прокуратура маълумотига кўра, , 2018 йилда 1561 нафар турли тоифадаги мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган.
Давра суҳбатида мансабдор шахсларнинг коррупция билан шуғулланишларига имконият туғдирмайдиган тизим яратилиши лозимлиги алоҳида қайд этилди. Давлат хизматларини такомиллаштириш, давлат муассасаларининг шаффофлиги ва ҳисобдорлигини таъминлаш мақсадида давлат транзакцияларига блокчейн тизимини интеграция қилишни давом эттириш лозимлигига эътибор қаратилаётгани айтилди.
Маълумот учун, блокчейн — аниқ қоидалар асосида тўхтовсиз ва кетма-кетликда тузилган, маълумот ташувчи блоклар занжири. Одатда блоклар занжири бир-биридан мустақил компьютерларда сақланадиган нусхалар билан боғланади.
Мавзуга оид
19:31 / 04.06.2026
2018 йилдан кейин қурилган ноқонуний уйларнинг тақдири нима бўлади?
22:25 / 14.04.2026
Урбанизация, кадастр ва геодезия олийгоҳи очилади
08:30 / 12.03.2026
Кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш эвазига пул талаб қилган мансабдор ушланди
19:32 / 24.01.2026