Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши қатор лавозимлар бўйича кадрлар захирасини шакллантираётганини эълон қилди. Агар мутахассислигингиз ва малакангиз мос келса, сиз ҳам ҳужжат топширишингиз мумкин.
Молия бўлими: — Иттифоқ ҳамда унинг таркибий тузилмалари бюджетини ишлаб чиқиш, Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ва таркибий тузилмаларининг харажатлар сметасини баҳолаш, молиявий ва бухгалтерия ҳисоботларини олиш, лойиҳаларнинг иқтисодий кўрсаткичларини кўриб чиқиш, харидлар жараёнида иштирок этиб, методология масалалари билан шуғулланади.
1. Бўлим мудири лавозимига: — Бу лавозимга замонавий дунёқарашга эга бўлган маълумоти молия-иқтисод йўналиши бўйича магистрлик даражасидан кам бўлмаган, давлат идоралари, ННТ ва тижорат тузилмаларида молиявий бошқарув ва иқтисодиёт соҳасида 10 йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига эга, ўзбек тилини мукаммал билиши, рус ва инглиз тилларини ўзлаштирган, МС Word, Exel, Project, 1C Бухгалтерия ва бошқа бухгалтерия дастурларини билиши, 40 ёшдан ошмаган етакчилик қобилиятига эга, адолатли ва хушмуомала ходим бўлиши лозим.
2. Бўлим бош мутахассиси ҳамда етакчи мутахассис лавозимига: — Мазкур лавозимга ҳам юқорида кўрсатилган талаблар амал қилади. Энг асосийси номзод 30 ёшдан ошмаган бўлиши шарт.
Бухгалтерия бўлими: — Ҳисоб-китоб тизимини юритиш, давлат органларига ҳисобот бериш; қуйи ташкилотларнинг бухгалтерия ҳисоботларини қабул қилиш; тўловларни амалга ошириш, лойиҳа сметаларини кўриб чиқиш ҳамда методология масалалари билан шуғулланади.
1. Марказий Кенгаш бош ҳисобчиси лавозимига: — Маълумоти бўйича бакалавр даражасидан кам бўлмаган, умумий 10 йил ва шу давр мобайнида давлат идоралари, ННТ ва тижорат тузилмаларининг бош ҳисобчиси лавозимида 5 йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига эга, ўзбек тилларини мукаммал билиши, рус ва инглиз тилларини ўзлаштирган, МС Word, Exсel, Project, 1C Бухгалтерия ва бошқа бухгалтерия дастурларини билиши талаб этилади.
2. Катта ҳисобчи (иш ҳақи бўйича) лавозимига: — Маълумоти бўйича бакалавр даражасидан кам бўлмаган, давлат идоралари, ННТ ва тижорат тузилмаларида ҳисобчи лавозимида 5 йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига эга, МС Word, Exсel, Project, 1C Бухгалтерия ва бошқа бухгалтерия дастурларни билиши талаб этилади.
3. Етакчи ҳисобчи (материаллар бўйича): — Маълумоти бўйича ўрта махсус даражасидан кам бўлмаган, давлат идоралари, ННТ ва тижорат тузилмаларида ҳисобчи лавозимида 5 йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига эга, МС Word, Exсel, Project, 1C Бухгалтерия ва бошқа бухгалтерия дастурларини билиши.
Молиявий харажатларни мониторинг қилиш гуруҳи: — Юридик ва молиявий мажбуриятларни қабул қилиш ва тўлов ҳужжатлари тўғрилиги назоратини юритиши, тўловни амалга оширишни тасдиқлаш, методология билан шуғулланади.















