Сурхондарёда мактабда ўқийдиган ўғлини 20 миллион сўмга сотмоқчи бўлган она қўлга олинди
Сурхондарёда мактаб ўқувчиси бўлган ўғлини танишига сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Kun.uz’га Сурхондарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати маълумот берди.
Маълум қилинишича, 2019 йилнинг 1 февраль куни Сурхондарё вилояти ИИБ УЖҚКБга Термиз шаҳрида яшовчи Н.Н. томонидан ариза келиб тушган, у ўз аризасида 2019 йилнинг январь ойи ўрталарида Термиз шаҳрида шу шаҳарда яшовчи З.Ж исмли аёл билан танишиб қолгани, бу аёл мактабда 2-синф ўқувчиси бўлган «Арслонбек» исмли (шартли исм) ўғлини 25 миллион сўмга сотиш мақсадида юрганини айтган.
2 февраль куни вилоят ИИБ ЖҚБ УЖҚКБ ходимлари ушбу маълумот юзасидан Термиз тумани «А.Навоий» маҳалласи ҳудудида тезкор тадбир уюштиришган. Тадбир давомида З.Ж ўз ўғлини Н.Н.га 20 миллион сўмга сотаётган вақтида қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан З.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135-моддаси, 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:30 / 25.10.2024
Хитойда 17 болани ўғирлаб сотган аёл ўлим жазосига ҳукм қилинди
15:55 / 09.10.2024
Тошкентда инсон аъзолари олди-сотдиси билан шуғулланган талаба жиноий жазога тортилди
20:17 / 27.09.2024
Қозоғистонда ўзининг ички органларини қарийб 19 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
12:50 / 20.07.2024