Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “2020-2022 йилларда халқ таълими муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Қуйидагиларни ўз ичига олган 2020-2022 йилларда халқ таълими муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари дастури:

2020-2022 йилларда халқ таълими муассасаларининг янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича асосий параметрлари;

2020-2022 йилларда халқ таълими муассасаларининг мебель, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, спорт анжомлари ва ўқитишнинг техник воситалари билан таъминлаш асосий параметрлари;

халқ таълими муассасалари қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг ҳар йилги дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланиши мумкин.

2020-2022 йилларда халқ таълими муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш доир чора-тадбирлар дастури бажарилишини мувофиқлаштирувчи комиссия таркиби тасдиқланади.

Комиссия (А.Раматов):

дастурда назарда тутилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан масъул бўлган вазирлик, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини тизимли асосда мувофиқлаштиришни, белгиланган тадбирларнинг тўлиқ ва сифатли бажарилиши юзасидан мониторинг ва назоратни амалга оширади;

зарурий ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишилган таклифларига асосан 2020 — 2022 йилларда халқ таълими муассасалари биноларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ҳамда жиҳозлашнинг манзилли дастурига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади.

Дастур доирасида халқ таълими муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича:

Халқ таълими вазирлигига марказлашган ҳолда ажратилган маблағлар ҳисобидан товар, хизматларни шунингдек, халқ таълими таълим муассасаларини жиҳозлаш юзасидан харидларни амалга ошириш бўйича буюртмачи этиб — Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги “Ўқув таълим таъминот” давлат унитар корхонаси белгиланади;

Халқ таълими муассасаларини лойиҳа ҳужжатларига техник топшириқларни ишлаб чиқиш, қурилиш объектлари сифатини мониторинг қилиш хамда қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича буюртмачи этиб — Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги “Халқ таълими соҳасида лойиҳа ҳужжатларига техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва қурилиш объектлари сифатини мониторинг қилиш бўйича инжиниринг компанияси” давлат унитар корхонаси ва унинг ҳудудий бўлимлари зиммаларига юклатилади;