Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Очилбой Раматов Татаристон президенти билан музокаралар ўтказади
Татаристон президенти Рустам Минниханов бугун Қозондаги Кремлда Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Татаристон Республикаси президентининг матбуот хизмати хабар қилди.
«Татаристон Республикаси президенти Рустам Минниханов Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси билан учрашув ўтказишни режалаштирмоқда. Ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, иқтисодиёт, таълим, маданият соҳаларидаги ўзаро алоқалар муҳокама қилинади», - дея хабар беришган матбуот хизматидан.
2017 йилда Татаристон ва Ўзбекистон ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 92,7 миллион долларни ташкил этди. Татаристон Ўзбекистонга қора металлдан маҳсулотлар, пластмасса, каучук ва резина етказиб беради. Ўзбекистон Татаристон бозорига кийим-кечак, трикотаж ва пахта юборади. Икки мамлакат ўртасида 2018 йилдаги савдо ҳажми очиқ манбаларда ҳозирча йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Очилбой Раматов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Татаристонга бориши, ташриф ҲҲК ҳарбий-транспорт авиацияси самолёти билан амалга оширилиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
08:59 / 20.05.2026
Қозондан бемор ўзбекистонлик фуқаро ватанга олиб келинди
10:14 / 13.04.2026
Валдайдаги Путин қароргоҳи атрофида ҳаво ҳужумидан мудофаа кучайтирилди
17:48 / 03.12.2025
Гулистондаги портлаш бўйича ҳукумат комиссияси тузилди
13:41 / 02.12.2025