Жаҳон | 17:18 / 22.02.2019
11441
2 дақиқада ўқилади

«Муваффақиятсизликка учрайди»: ОАВ Эронга қарши АҚШ санкцияларини четлаб ўтиш ҳақида

Фото: Ahmad Al-Rubaye/AFP/Getty Images

Эронга қарши санкцияларни четлаб ўтиш режаси - муваффақиятсизликка учрайдиган, нотўғри ўйланган ғоя. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги ёзмоқда.

Европа иттифоқи Эронга қарши АҚШ санкциялари бажарилишига эришиш учун ҳаракат қилиб, АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятининг Яқин Шарқда барқарорликка таҳдидлар ортиб бораётгани бўйича ташвишини қўллаб-қувватлайди, деб ёзмоқда агентлик.

Бироқ, Германия, Франция ва Буюк Британия шу даражада чуқурлашиб кетганки, энди улар Эрон билан савдо учун махсус восита яратди, у амалда Америка санкцияларини четлаб ўтиш учун мўлжалланган. Шу билан бирга, ЕИ етакчилари АҚШ чекловларини четлаб ўтиш бўйича саъй-ҳаракатларга эрк бериб, Эрон режимини АҚШ 2015 йилги ядро битимидан чиқиб кетганига қарамай, савдо алоқалари давом этиши мумкинлигига ишонтирмоқда.

«Ушбу стратегия муваффақиятсизликка учрайди», - деб ёзади агентлик. Унинг қўшимча қилишича, «Трамп маъмурияти алдовларга учмайди».

АҚШ президенти Дональд Трамп ўтган йили Эрон ядро битимидан чиққач, Теҳронга қарши санкцияларни қайта ишга солди.

Европа давлатлари санкцияларни четлаб ўтиш учун молиявий механизмдан воз кечишлари керак ҳамда АҚШни алдамасликлари лозим, дея хулоса қилади Bloomberg.

Мавзуга оид