2019 йил 23 февраль куни Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи Р.С. (аёл) уйида кечки овқат вақтида, оила аъзолари билан биргаликда уй шароитида тайёрланган помидор ва бодринг маҳсулотларидан тайёрланган салатни истеъмол қилиб, оилавий заҳарланганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада улар касалхонага ётқизилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 16 ёшли набираси Д.Д. вафот этган. 

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Жиззахда саккиз киши тузламадан заҳарланди