Италия А Серияда 25-тур ўйинлари ўтказилмоқда. Мусобақа етакчиси «Ювентус» бу турда «Болонья» меҳмони бўлди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндаги ягона голга Пауло Дибала муаллифлик қилди.

Бу ғалабадан сўнг «Ювентус» турнир жадвалидаги етакчилигини янада мустаҳкамлаб олди (69 очко) ва иккинчи ўриндаги «Наполи» билан фарқ 16 очкога етди.

Туринликлар А Сериянинг жорий мавсумида ҳали бирор марта мағлуб бўлишмаган (22 ғалаба ва 3 дуранг).

Бу турда «Сампдория» «Кальяри»ни қабул қилди. Генуядаги «Луижи Феррарис» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Ўйиннинг 66-дақиқасида ўйин бош ҳаками Лука Массими меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгилади ва уни «Сампдория» тўпурари Фабио Квальярелла аниқ ижро этди. 

Бу ғалабадан кейин «Сампдория» очколари сонини 36тага етказган ва турнир жадвалида 9-ўринга кўтарилган. «Кальяри» 24 очко билан 14-ўринда жойлашган. 

Тур доирасидаги бошқа ўйинларда «Кьево» «Женоа» билан (0:0), «Сассуоло» СПАЛ билан дуранг ўйнади (1:1).

Италия А Серияси
25-тур
Болонья – Ювентус 0:1
Гол: Дибала (67).
Болонья: Скорупски, Ларангейра, Хеландер, Мбайе, Дейкс, Сориано, Пульгар (Фальчинелли, 85), Поли (Донса, 78), Эдера (Орсолини, 52), Сансоне, Сантандер.
Ювентус: Перин, Де Шильо, Ругани, Бонуччи, Жоау Канселу, Бентанкур, Матюиди (Пьянич, 78), Бернардески (Кьеллини, 87), Алекс Сандро (Дибала, 59), Манжукич, Роналду.
Огоҳлантиришлар: Пульгар (6), Бентанкур (16), Сансоне (74), Жоау Канселу (90).

Сампдория – Кальяри 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 66, пенальти Куальярелла.
Сампдория – Аудеро, Колли, Мурру (Берешиньски, 80), Сала, Андерсен, Прат, Сапонара, Янкто, Экдаль, Дефрель (Роналду Виейра, 88), Куальярелла.
Кальяри – Краньо, Пизакане, Пеллегрини, Чеппителли, Падоин (Фараго, 73), Ионицэ, Дейола (Срна, 73), Барелла, Чигарини, Доратиотто (Верде, 79), Паволетти.