ФВВ Андижондаги портлаш бўйича расмий маълумот берди
ФВВ Андижондаги портлаш юзасидан расмий маълумот берди. Билдирилишича, 26 февраль куни тахминан 10:30да шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий поликлиникасининг иситиш қозонхонасида қозон портлаган.
Бирламчи маълумотларга кўра, мазкур ҳолатнинг келиб чиқишига, иситиш қозонининг носозлиги сабаб бўлган.
Авария натижасида, воқеа жойидан узоқ бўлмаган, флюорография хонасида навбатдаги тиббий кўрикдан ўтаётган Андижон шаҳри 4-сонли умумтаълим мактабининг ўқувчилари жабрланган.
Аниқланишича, 9-синфнинг 18 нафар ўқувчиси ва уларни кузатиб борган 4 нафар ўқитувчи енгил жароҳат олган, уларнинг аҳволи қониқарли. Шунингдек, ўрта даражадаги жароҳатланган икки нафар ўқувчиларга тезкор ёрдам кўрсатилган. Уларнинг ҳам саломатлиги қониқарли даражада, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан, содир бўлган вазиятнинг келиб чиқиш сабаблари, жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича Андижон шаҳар ҳокимияти, Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими бошқармалари раҳбарлари ҳамда «Ўзтрансгаз» мутахассислари таркибидан иборат комиссия тузилди.
Мавзуга оид
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
15:57 / 07.11.2024
Ис гази қандай қилиб инсонлар ўлимига сабаб бўлади? ФВВ масъули изоҳ берди
23:26 / 06.11.2024
Бошқирдистонда кўмир ортилган 22 та вагон релсдан чиқиб кетди
14:41 / 06.11.2024