12:40 / 26.02.2019
13627

«Коммерсантъ»: ИШИД жангарилари ГРУга ҳужум қилишни режалаштирган

Фото: ntv.ru

Швеция ва Тожикистондаги ҳужумларга масофадан бошчилик қилган, ИШИД террорчилик ташкилоти етакчиларидан бири Тожиддин Назаров (Абу Усама Норакий) Москвадаги ГРУ объектида теракт уюштиришга тайёргарлик кўрган. Бу ҳақда «Коммерсантъ» газетаси ёзмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, Норакий томонидан ташкил этилган террорчилар гуруҳлари Хорошевский шоссесидаги ГРУ қароргоҳи ёнида ҳарбий хизматчиларга ҳужум қилишни режалаштирган. Шунингдек, улар «темир йўл йўловчилари»га нисбатан теракт содир этиш мақсадида бўлган.

Газетадан қайд этишларича, ФХХ ацетон трипероксиди асосидаги хавфли портловчи моддани сотиб олишга уриниш пайтида уларни аниқлаб, террорчилар режаларининг олдини олишга муваффақ бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда Ўзбекистоннинг уч нафар фуқароси қамалганди.

Top