Ўзбекистонда тез тиббий ёрдам машиналари учун қўшимча йўл ажратиш таклиф этилди
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида тез тиббий ёрдам машиналари ҳаракати учун қўшимча йўл ажратиш ҳақида петиция пайдо бўлди.
Билдирилишича, мамлакат аҳолиси сони, мутаносиб равишда автомобиллар сони ҳам ортиб бормоқда. Бу эса шаҳарлардаги айрим йўлларда тез-тез тирбандликни вужудга келтириб чиқаради. Айниқса, қатнов кўп бўладиган чорраҳа, кўчалар кесишмаси, ўтказиш пунктларида тирбандлик бир неча юз метрдан ошиб, шошилинч ҳаракатланаётган тез тиббий ёрдам машиналарига тўсқинлик қилади.
“Шу туфайли тез тиббий ёрдам машиналари фойдаланиши учун алоҳида йўл ажратишни таклиф қиламан. Сабаби тез тиббий ёрдам машинаси олиб кетаётган бемор учун ҳар бир дақиқа муҳим ҳисобланади. Жаҳон тажрибасига мурожаат қилсак Япония ва Канада каби давлатларда тез тиббий ёрдам машиналари учун алоҳида йўл тизими ташкил этилган. Биз учун бутун бошли йўл эмас, фақат зарур бўлган жойларда қўшимча ўтиш йўлаги ташкил этилса, етарли”, - деб ёзади петиция муаллифи.
Қайд этилишича, ғояни амалга ошириш учун автомобиль қатнови кўп бўлган асосий йўллардаги чорраҳаларда маълум узунликдаги (150-200 м) қўшимча йўллар ташкил қилиниши талаб этилади.
У йўлдан фақат тез тиббий ёрдам машиналари (ёки фавқулодда ҳаракатланувчи машиналар)нинг ҳаракатланишига рухсат этилади. Бу йўл орқали ҳар қандай тирбандликдан осонгина ўтиб кетиш имкони пайдо бўлади, дейилади мурожаатда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ республика болалар аутизми реабилитация марказини ташкил этиш ҳақида петиция пайдо бўлганди.
Мавзуга оид
10:03 / 02.09.2024
“Халқ назорати” портали орқали қилинган мурожаатлар сони 45 мингдан ошди
17:55 / 28.08.2024
Кўп квартирали уйларнинг бошқарувчилари судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади
08:34 / 16.05.2024
Солиқ қўмитасига энг кўп мурожаат қайси ҳудудлардан келиб тушаётгани айтилди
15:07 / 10.04.2024