Жаҳон | 00:21 / 26.02.2019
5490
1 дақиқада ўқилади
Римнинг собиқ мэри 6 йиллик қамоқ жазоси олди
Римнинг собиқ мэри Жанни Алеманно коррупция учун 6 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Бошланғич инстанция суди қарори Римда 2014 йил декабрда авж олган ва “Mafia Capitale” (Пойтахт мафияси) деб ном олган шов-шувли коррупцион можаронинг тергови жараёнида қабул қилинди.
Римга 2008-2013 йиллар мэрлик қилган Алеманнога мафия фойдасига ноқонуний қарорларни қабул қилгани учун 223 минг евро пора олиш айблови қўйилган. Пуллар Алеманно асос солган Nuova Italia жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказилган.
61 ёшли сиёсатчи ҳукм эълон қилингандан кейин уни “хато” деб атаган ва аппеляция судига мурожаат қилишга ваъда берган.
Мавзуга оид
21:57 / 09.11.2024
Римдаги Треви фаввораси суви қуритилди ва унинг ёнига тангалар учун бассейн ўрнатилди
19:53 / 10.09.2024
Коррупцияга қўл урган 566 нафар шахс давлат ишига қайтадан кириб, яна коррупцияга қўл урган
21:57 / 06.09.2024
Рим Треви фавворасига келадиган туристлар сонини чеклаши мумкин
23:03 / 04.09.2024