Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Ражаб Тоййиб Эрдўғанни табриклади
26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, суҳбат аввалида давлат раҳбари Туркия президентини таваллуд куни билан самимий табриклаб, энг эзгу тилакларини билдирди.
Давлат раҳбарлари Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатлари тобора мустаҳкамланиб бораётганини алоҳида мамнуният билан қайд этдилар.
Ўзаро савдо ҳажми юқори суръат билан ортмоқда: 2018 йил якунларига кўра товар айирбошлаш 40 фоизга ошди. Туркиянинг етакчи компаниялари иштирокида инвестиция ва инновациялар, энергетика, қишлоқ хўжалиги, инфратузилмани модернизация қилиш, туризм ва бошқа соҳаларда йирик қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда Ўзбекистонда Туркия инвестициялари иштирокида 655 қўшма корхона фаолият юритмоқда, шундан 270 таси ўтган йили ташкил этилди.
Маданий-гуманитар алмашинув кенгайиб бормоқда, туризм соҳасидаги ҳамкорлик фаол ривожланмоқда. Кейинги бир йилда мамлакатга ташриф буюрган туркиялик сайёҳлар сони 2 баробар кўпайди.
Давлат раҳбарлари сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда олий даражада эришилган келишувларни кенг миқёсда амалга ошириш муҳимлигини қайд этдилар.
Мулоқот сўнгида президентлар Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга ҳар томонлама кўмаклашишга тайёрлигини яна бир бор тасдиқладилар, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мирзиёев Бердимуҳамедов билан Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бўлажак учрашувини муҳокама қилганди.
Мавзуга оид
07:18 / 09.05.2026
Шавкат Мирзиёев Москвада Владимир Путин билан учрашди
20:08 / 08.10.2025
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонга боради
13:49 / 09.09.2025
Президент: “Ўқитувчилар маошини минг долларга етказамиз деган гапларим ҳақиқатга айланди”
21:33 / 22.08.2025