ДХХ гиёҳванд моддалар савдосига чек қўйди
Мамлакатда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўзбек-тожик давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтган вақтда 1978 йилда туғилган, Тожикистон Республикаси фуқароси, Сўғд вилояти Мастчох тумани Фотихобод посёлкасида яшовчи М.М. ушланди. Унинг қўл юклари кўздан кечирилганда соф оғирлиги 773 гр. бўлган опий моддаси борлиги аниқланди ва тегишли тартибда расмийлаштирилди.
Шунингдек, Тошкент тумани “Шодлик” кўчасида яшовчи, 1980 йилда туғилган Ш.З. ва унинг онаси З.Н. ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларида шубҳа уйғотди ва дастлаб улар яшайдиган хонадон кузатувга олинди. Видеоназорат хонадон ойнасидан шубҳали нарса улоқтирилганлигини тасвирга туширади. Шундан сўнг текширув ҳаракатлари давом эттирилиб, натижада ушбу улоқтирилган шубҳали нарса ичида салкам 3 кг. марихуана гиёҳванд моддаси аниқланди ва тегишли тартибда расмийлаштирилади.
Навбатдаги гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ ҳолат Давлат хавфсизлик хизмати Қашқадарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан аниқланди. 1989 йил Чироқчи туманида туғилган Ҳ.Б. “Ласетти” автомашинасида Тошкент шаҳрига йўл олади. Автомашина “Умакай” йўл патрул хизмати масканида кўздан кечирилганида 120 гр. марихуана воситаси борлиги аниқланди. Суриштирув давомида Ҳ.Б. уни Тошкент шаҳрига олиб бориб сотмоқчи бўлганлиги маълум бўлди. Тезкор гуруҳ томонидан Ҳ.Б.нинг яшаш манзили ҳам кўздан кечирилганда уйнинг ертўласидан 5 кг. 294 гр. марихуана гиёҳвандлик воситаси расмийлаштириб олинди.
Бундан ташқари, Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасига контрабанда йўли билан олиб келинган гашиш гиёҳванд моддаси савдосига чек қўйилди.
Бир муддат аввал героин савдоси билан ушланган фуқаро М.М.нинг кўрсатмасига кўра, қирғизистонлик Ҳ. исмли шахс гашиш моддасини Ўзбекистонга олиб ўтиб, белгиланган жойга яшириб кетганлиги маълум бўлди. Ўтказилган текширув натижасида Қирғизистон Республикасига чегарадош бўлган Қувасой шаҳар Полвон маҳалласидаги дала шийпони девори остидан қора целлофан пакет ичида 10 дона алоҳида бўлакларда бўлган соф оғирлиги 7 кг. 662 гр. Миқдордаги гашиш гиёҳванд моддаси ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
23:25 / 09.11.2024
Самарқандда Қуролли кучлар хизматчиси, солиқчи, Миллий гвардия ва кадастр ходимлари пора билан ушланди
16:46 / 09.11.2024
Учта вилоят ва Тошкент шаҳрида гиёҳванд модда савдоси билан шуғулланганлар қўлга олинди
10:23 / 07.11.2024
ДХХ: Қўқонда халқаро террористик ташкилот тарафдорлари озодликдан маҳрум этилди
14:41 / 06.11.2024