Франция нашри Самарқанд туристик полицияси ҳақида мақола эълон қилди
Бухоро, Самарқанд, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларининг Ички ишлар бошқармаси қошида хавфсиз туризмни таъминлаш бўйича бошқармалар тузилгани ҳақида хабар берган эдик.
Бу бошқармаларнинг асосий мақсади — туризмнинг хавфсизлик ҳолати мониторинги, реал вақт режимида сайёҳларни эҳтимолий таҳдидлардан хабардор қилиш, уларнинг ҳуқуқлари ва ҳуқуқий қизиқишларини ҳимоялашдан иборатлиги белгилаб берилган.
Самарқанд вилоят ИИБ хавфсиз туризмни таъминлаш бўйича бошқарма кўҳна шаҳардаги осори атиқалар ҳудудида юртимиздан ва хориждан келган сайёҳларга кўмак бериш ва уларни ҳимоялаш билан шуғулланиб келмоқда.
Бошқарманинг эгизак ходимлари Фотима ва Зуҳра Раҳматова кўпчиликка яхши таниш бўлиб улгурган. Фотима Регистон майдонида, Зуҳра эса Амир Темур мақбарасида фаолият олиб бормоқда.
2019 йилнинг 17 февралида Франциянинг машҳур «Le Monde» газетасининг «Долзарб» рукнида журналист Шарлотта Ҳэвро муаллифлигида «Ўзбекистон: эртакона бойликларга эга янги мамлакатми?» сарлавҳаси остида мақола эълон қилинди. Унда муаллиф ҳукуматнинг туризмни ривожлантиришга юксак эътибор бераётгани, Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти ўсиб бораётганини таърифлаб, шунингдек Ички ишлар вазирлиги тизимида туристлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича янги бошқарма тузилганини, хорижлик туристлар учун яратилган шарт-шароитлар, жумладан Зуҳра Раҳматова ҳақидаги ҳикояси эълон қилинди.
Самарқанд вилоят ИИБ хавфсиз туризмни таъминлаш бўйича бошқармасининг Kun.uz’га маълум қилишича, Ўзбекистоннинг ижобий имижини ошириш, хавфсиз туризмни таъминлаш юзасидан яна талай бир ташвиқот ва тарғибот ишларини амалга ошириш мўлжалланмоқда.
Мавзуга оид
17:50 / 06.11.2024
Макрон Трамп ғалабасидан кейин Франция ва Германия мақсадларини айтди
21:44 / 05.11.2024
Netflixʼнинг Париж ва Амстердамдаги офисларида тинтув ўтказилди
18:52 / 05.11.2024
Michelin 2025 йилда Франциядаги иккита заводини ёпади
14:10 / 02.11.2024