24 февралда Канаданинг Онтарио вилояти жанубий қисмида бўрон кузатилди. Кучли шамол Эри кўли соҳилларига кўлнинг ўзидаги ва Ниагара дарёсидан муз бўлакларини олиб чиқди. Бунинг натижасида Канада ҳудудида ва АҚШнинг Нью-Йорк штатидаги баъзи жойларда соҳилбўйида баландлиги 10 метргача келадиган муз “деворлар” ҳосил бўлди.

Ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар ушбу антиқа манзара видеоси ва фотолари билан ўртоқлашдилар.

Фото: James Culic
Фото: David Piano‏
Фото: David Piano‏
Фото: Town of Hamburg Emergency Services`нинг фейсбук саҳифаси