Жаҳон | 08:24 / 27.02.2019
6793
1 дақиқада ўқилади

Ким Чен Ин Вьетнамда 2 мартгача қолади

Фото: KCNA

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг Вьетнамга расмий ташрифи АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашувидан кейиноқ бошланади. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги маълум қилди. 

Шу тариқа, Кимнинг Вьетнамга ташрифи 1 март куни бошланиб, 2 мартда якунланади.

Трамп ва Ким Чен Иннинг Ханойдаги учрашуви 27 февралда бошланиб, 2 кун давом этади. Музокаралардан асосий мақсад Корея яриморолини ядровийсизлаш ҳисобланади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид