Жаҳон | 09:27 / 27.02.2019
13376
1 дақиқада ўқилади

Куба АҚШни айблаб чиқди

Фото: Alexandre Meneghini/Reuters

Кубанинг БМТдаги доимий вакили Ана Родригес сўзларига кўра, АҚШ ҳукумати Венесуэлада ҳарбий амалиёт учун замин тайёрламоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, Вашингтон Венесуэлада гуманитар ёрдам баҳонаси билан ҳарбий амалиётга тайёргарлик кўрмоқда.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Венесуэлага куч билан инсонпарварлик ёрдами олиб киришга уриниш ҳам халқаро ҳуқуқнинг жиддий бузилиши ҳисобланади.

Родригеснинг қайд этишича, АҚШ ҳукумати Венесуэла суверенитетига путур етказишга ҳаракат қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия вакили АҚШ Венесуэлани талон-торож қилгани, Гуайдо эса қаллоб экани ҳақида айтганди.

Мавзуга оид