АҚШ ва Шимолий Корея етакчилари Дональд Трамп ва Ким Чен Ин учрашуви Вьетнам пойтахти Ханойдаги Sofitel Legend Metropole меҳмонхонасида ўтадиган бўлди.

“Рёнхап” ахборот агентлигининг маълум қилишича, 27 февралда икки етакчи оқшомда бирга овқатланишади, кейинги кун эса музокараларни бошлашади. Агар учрашув муваффақиятли ўтса, сиёсатчилар қўшма баёнот беришади.