Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 март куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Фото: KUN.UZ
Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 1 март куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 4-6, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор). Қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Мавзуга оид
10:16
Тошкентда ёғингарчилик ва кучли шамол кутилмоқда: фуқароларга хавфсизлик чоралари эслатилди
11:02 / 25.02.2026
Кучли шамол ва чанг-тўзон: қатор ҳудудларда огоҳлантириш эълон қилинди
17:16 / 24.02.2026
АҚШ шарқий соҳилида рекорд даражада қор: 5 мингдан ортиқ рейслар бекор қилинди
16:48 / 24.02.2026