Ўзбекистон делегацияси ИҲТ ТИВКнинг бўлажак сессиясида иштирок этади. Бу ҳақда ТИВ хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 2019 йилнинг 1-2 март кунлари Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Абу-Даби шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо-давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг (ТИВК) 46-сессияси ишида иштирок этади.
Бирлашган Араб Амирликларида бўлиш доирасида ИҲТ раҳбарияти ва ТИВКда иштирок этаётган делегациялар раҳбарлари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

















