Ижтимоий тармоқларда ва баъзи ОАВ томонидан Ўзбекистон фуқароси Абрам Оқилов Корея Республикасининг клиникаларидан бирида оғир аҳволда бўлиб тургани тўғрисидаги хабарлар тарқалди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабарига кўра, 22 февраль Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Жанубий Кореядаги вакили Алишер Сулаймонов Кванджуга жўнаб кетган.
26 февраль куни ОАВда 8 ой мобайнида Сеул шаҳри Новонгу туманидаги “Сангги Пик Пионвон” шифохонасида бўлиб келаётган, 1996 йилда туғилган А.Оқилов тўғрисида хабарлар тарқалди. 2019 йил 27 февралда А.Сулаймонов шифохонада бўлиб, беморни йўқлади ва жабрланувчининг акаси Азиз Оқилов билан учрашди, дейилади хабарда.

Аниқланишича, А.Оқилов 2018 йил 27 июнда ўзи ишлаган пластик қурилиш материаллари ишлаб чиқарадиган цех директори билан соғлиғидан шикоят қилиб шифохонага келган. Шифокорлар биринчи ёрдамни кўрсатишган, укол уришган ва шундан сўнг А.Оқилов номаълум сабабга кўра комага тушиб қолган. Шифокорлар организмга кескин калий етишмаслиги, шунинг оқибатида асаб тизими, шунингдек, миянинг бир қисми ишдан чиққанлиги ташхисини қўйишган. Айни пайтда А.Оқиловнинг ҳолати оғир, аммо барқарор.
Узоқ давом этган ҳаракатсиз ётиш оқибатида тананинг турли қисмларида уюшиқ жонсиз жойлар пайдо бўлган ва бу ириш жараёни бошланишига олиб келган. Шифокорлар танадаги шундай жойларни йўқотиш бўйича 4 та операция ўтказган.
Жабрланувчининг акаси Азиз Оқилов керакли маълумотларни тўплаш ва ҳужжатларни тегишли органларга топшириш учун адвокат ёллаган. 31.12.2018 ҳолатига кўра шифохона 103 144 корея вони (тахминан 93 000 АҚШ доллари) миқдорида ҳисоб чиқарган.
“Бироқ ҳалигача ҳеч ким айбни зиммасига олгани йўқ ва суғурта компаниясининг махсус Инспекцияси томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда, чунки вазиятга ойдинлик киритилгунгача суғурта компанияси кафил бўлиб турибди. Инспекция хулосаси тақдим этилгач, иш судга оширилади ва якуний қарор суд томонидан чиқарилади”, - дейилади вазирлик хабарида.
Жабрланувчининг акаси Азиз Оқилов юз берган ҳодисада айбдорни (шифохона ёки иш берувчи) аниқлашга кўмаклашиш, бандлик рухсатномаси тизими бўйича Кореяга ишчи кучини юбориш Меморандуми нусхасини олиш, А.Оқиловнинг онаси ва опаси учун 3 ойга виза олиш бўйича ёрдам беришни сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси томонидан қуйидаги чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган:















