Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Покистон Ҳиндистонга поезд қатновини вақтинча тўхтатди
Фото: IANS
Покистон ҳукумати Ҳиндистонга ҳафтада икки бор қатнайдиган Samjhota Express поезди ҳаракатини номаълум муддатга тўхтатди. Бу ҳақда Покистон ТИВга таяниб Doon газетаси хабар берди.
Покистон ташқи сиёсат маҳкамасининг баёнотида айтилишича, "Душанба ва пайшанба кунлари Лоҳур (Покистон) ва Аттари (Ҳиндистон) шаҳарлари ўртасида қатновчи поезд ҳаракати хавфсизлик билан боғлиқ вазият барқарорлашиши билан қайта йўлга қўйилади".
Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги вазият кескинлигича қолмоқда. The Times of India нашрининг хабар беришича, Ҳиндистон Жамму ва Кашмир штатидаги ҳарбий гарнизонларига ёнилғи тўлдирилган 500та автоцистерна жўнатган. Ёнилғи ҳарбий техника ва самолётлар учун мўлжалланган.
Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги муносабатлар 14 февралда худкуш Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатида полиция колоннаси олдида ўзини портлатгандан кейин кескинлашди. Ҳужум учун жавобгарликни “Жайиши Муҳаммад” гуруҳи ўз зиммасига олган.
Теракт оқибатида 45 киши ҳалок бўлган. Шундан кейин Ҳиндистон Покистонни террорчилик тузилмаларини қўллаб-қувватлашда айблаган. Исломобод бу айбловларни “асоссиз” деб рад этган ва Нью-Деҳлига терактни биргаликда тергов қилишни таклиф қилган.
Мавзуга оид
13:08 / 23.03.2026
Ўзбекистон Ҳиндистон билан бизнес алоқаларни фаоллаштиришга киришди
20:21 / 20.03.2026
Ҳиндистон компанияси Ўзбекистон қишлоқ ҳудудларини юқори тезликдаги интернет билан таъминлашда ҳамкорликни таклиф этди
18:39 / 20.03.2026
Шавкат Мирзиёев Шаҳбоз Шариф билан мулоқот қилди
16:09 / 19.03.2026