Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТИВ Жанубий Кореяда комага тушган ўзбекистонлик мигрант ҳақидаги маълумотга изоҳ берди
Ижтимоий тармоқларда ва баъзи ОАВ томонидан Ўзбекистон фуқароси Абрам Оқилов Корея Республикасининг клиникаларидан бирида оғир аҳволда бўлиб тургани тўғрисидаги хабарлар тарқалди.
Шу муносабат билан ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти ушбу масала мамлакатнинг Сеул шаҳридаги элчихонаси доимий назорати остида эканлигини маълум қилди.
Абрам Оқилов Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги орқали 2017 йилнинг ноябрида Жанубий Кореяга келган ва ўтган йилнинг ёзида комага тушиб шифохонага ётқизилган бўлиб, у ерда ҳозирга қадар малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, даволаш тадбирлари доирасида шифохона томонидан Ўзбекистондан Оқиловнинг акаси Азизжон таклиф қилинган ва унга бемор билан бир палатада қолиш рухсати берилган.
Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, ҳозирги вақтда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан Абрам Оқилов ишлаган компанияга нисбатан ишчи меҳнати муҳофазасини таъминлаш қоидаларига риоя қилинганлиги бўйича текширув ўтказилмоқда.
«Элчихонанинг консуллик ходимлари мавжуд муаммоларни зудлик билан ҳал қилиш мақсадида ватандошимиз даволанаётган жойга бир неча бор ташриф буюрдилар ва доимий алоқада бўлиб турибдилар.
Шу билан бирга, Жанубий Корея идоралари томонидан клиниканинг тиббий ходимлари шикояти асосида ноқонуний хатти-ҳаракатлари қайд этилган беморнинг акасига нисбатан иш қўзғатилган», - дейилади ТИВ хабарида.
Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026