Жаҳон | 07:40 / 28.02.2019
6891
2 дақиқада ўқилади

Ханойда Трамп ва Ким Чен Ин саммитининг иккинчи куни бошланди

Фото: REUTERS / Leah Millis

АҚШ президенти Дональд Трамп ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ўзаро саммитнинг иккинчи кунини бошлашди, айни вақтда улар бирга-бир музокаралар ўтказишмоқда. 

Аввалроқ Оқ уйда кейин кенгайтирилган таркибда учрашув бўлиб ўтиши, сўнгра икки етакчи ланч ўтказиши маълум қилинган. Маҳаллий вақт билан соат 14.05да Трампнинг жадвалида Ким Чен Ин билан келишув имзолаш маросимида иштирок этиш белгиланган. Сингапурдаги каби қўшма баёнот ёки декларация имзоланиши мумкин. 

28 февралда музокараларга умумий ҳисобда 5 соатдан кўпроқ вақт ажратилади. Трамп Ханойдан кетишдан олдин матбуот-анжуман ўтказади. 

Трамп ва Ким Чен Ин 27 февралда умумий ҳисобда 2,5 соат давом этган музокаралар ўтказишди. Трамп учрашувда Шимолий Кореяда улкан ва чексиз иқтисодиёт салоҳият борлигини ва АҚШ уни рўёбга чиқаришда ёрдам беришини айтган. Ким Чен Ин ўз навбатида улар биргаликда барча одамлар кутаётган ажойиб натижаларга эришишларига ишонч билдирган. Трамп учрашув натижаларига кўра у “ажойиб” ўтганини таъкидлаб ўтган.

Мавзуга оид