Жамият | 16:56 / 28.02.2019
8510
1 дақиқада ўқилади

Хонадон омборхонасидан 13 килограмм гиёҳвандлик моддаси топилди - ИИВ

Иллюстратив фото

Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида 13 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик моддаси олинди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 2019 йил 26 февраль куни Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида вилоят ички ишлар ходимлари томонидан тезкор тадбирлар ўтказилган.

Натижада, Бунёдкор маҳалласи Узумзор кўчасида яшовчи Р.Т. уйи омборхонасида беркитиб сақлаётган 13 кг. 16 гр. “марихуана” гиёҳвандлик моддаси топилиб, далилий ашё сифатида олинди. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид