«Реал» ва «Барселона» бугунги класико учун қайдномасини тақдим этди
Бугун Ла Лиганинг 26-тури доирасида Мадридда «Реал»–«Барселона» учрашуви бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан тунги соат 00:45да старт олади.
Клублар мазкур ўйин учун қайдномага киритган футболчилари рўйхатини эълон қилишди.
«РЕАЛ»:
Дарвозабонлар - Тибо Куртуа, Кейлор Навас, Лука Зидан;
Ҳимоячилар- Серхио Рамос, Рафаэль Варан, Даниэль Карвахаль, Марсело, Серхио Регилон, Хесус Вальехо;
Яримҳимоячилар - Лука Модрич, Каземиру, Тони Кроос, Дани Себальос, Иско, Федерико Вальверде, Марко Асенсио;
Ҳужумчилар - Карим Бензема, Лукас Васкес, Гарет Бэйл, Винисиус Жуниор, Мариано Диас.
«БАРСЕЛОНА»:
Дарвозабонлар – Марк-Андре тер Штеген, Яспер Силлессен;
Ҳимоячилар – Нелсон Семеду, Жерар Пике, Клеман Лангле, Жорди Альба, Самюэль Умтити, Жейсон Мурильо;
Яримҳимоячилар – Иван Ракитич, Филиппе Коутинью, Артур Рамос, Серхио Бускетс, Серхи Роберто, Карлес Аленья, Артуро Видаль;
Ҳужумчилар – Усмон Дембеле, Малком, Луис Суарес, Лионель Месси.
Эслатиб ўтамиз, Ла Лига жадвалини «Барселона» 57 очко билан бошқариб турибди. 2-ўринда 50 очкога эга «Атлетико», 3-поғонада 48 очко жамғарган «Реал» бормоқда.
«Атлетико» эртага 8 ўйиндан буён мағлуб бўлмай келаётган «Реал Сосьедад» меҳмони бўлади. Басклар жамоасининг мағлубиятсиз серияси 18-турда «Сантьяго Бернабеу»да «Реал» устидан қозонилган ғалаба (2:0)дан бошланган.
Мавзуга оид
12:22 / 16.09.2024
«Арсенал» ва «Барса» дербиларда ғалаба қозонди, Италияда — тартибсизлик
12:38 / 30.08.2024
«Барса»дан жиддий старт. Флик чемпионлик учун курашишини баралла эълон қилди
02:06 / 15.08.2024
«Реал» «Аталанта»ни мағлуб этиб, УЕФА суперкубогини энг кўп ютган клубга айланди
18:54 / 09.08.2024