Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Россия президенти билан учрашувда Яқин Шарқ учун энг катта таҳдид Эрон ва унинг иттифоқчилари эканлигини айтди.
"Минтақадаги барқарорлик ва хавфсизлик учун энг катта таҳдид Эрон ва унинг иттифоқчилари", - деди Нетаньяху Москвада "Россия 1" телеканалининг "Москва. Кремль. Путин" теледастурида.
Нетаньяху Эронга қарши бўлганлар тарафдорларидан бири ҳисобланади. У кейинги йиллар давомида "атом келишуви" қайта кўриб чиқилишига, Эронга нисбатан халқаро босимнинг тикланишига эришди.Исроил қўшинлари унинг раҳбарлигида Сурияда Эрон кучларига қарши турибди.
Аввалроқ Биньямин Нетаньяху Эронга қарши бор кучи билан курашишга ваъда берганди.















