Жаҳон | 11:32 / 04.03.2019
15956
2 дақиқада ўқилади

«Новичок» туфайли ҳалок бўлган аёлнинг ўғли Путинга хат ёзди. У Петров ва Боширов сўроқ қилинишини хоҳламоқда

Фото: Roland Leon/Sunday Mirror

«Новичок» асаб-фалажловчи моддаси ёрдамида заҳарланиб ҳалок бўлган, Британиянинг Эймсберисида яшаган Дон Стержесснинг ўғли Россия президенти Владимир Путинга мактуб йўллади. 20 ёшли Эван Хоупнинг хати матни The Mirror томонидан эълон қилинди.

Хоуп ўз мурожаатида Британия махсус хизматларига Солсберида заҳарланиш ҳодисасини ташкил этиш бўйича икки гумонланувчи - ГРУ агентлари Александр Петров ва Руслан Бошировни сўроқ қилишга имкон яратиб бериш тўғрисида сўраган.

«Британия полицияси фикрича, онамнинг ўлими учун камида икки киши жавобгардир. Бироқ, афтидан, улар сизнинг давлатингиз ҳимояси остида бўлиб турибди. Сизга инсон сифатида мурожаат қиламан - бу шахсларни сўроқ қилишга рухсат беринг. Менинг онам адолатга лойиқдир», - дейилади Хоупнинг мактубида.

Шунингдек, ҳалок бўлган аёлнинг ўғли полицияга Британия ҳукумати томонидан бу иш юзасидан қўллаб-қувватлов тақдим этилишини кутишдан чарчагани ҳақида маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Скрипаллар қандай қилиб тирик қолгани тушунтириб берилганди.

Мавзуга оид