Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ АҚШнинг янги махфий қуроли ҳақида маълумот берди
Фото: Lance Cpl. Danielle Rodrigues/Marine Corps
АҚШнинг Истиқболли мудофаа илмий-тадқиқот ишланмалари бўйича агентлиги (DARPA) жанг майдонида «тактик тунеллар»дан фойдаланишни таклиф қилди. Улар Американинг янги махфий қуроли бўлиши мумкин, деб ёзмоқда The National Interest журнали.
Нашрнинг таъкидлашича, Пентагонда жанг майдонларида туннеллар қурилиши бўйича етарлича тажриба йўқ. Бироқ, шунга қарамай, жангда туннеллар тармоғидан фойдаланиш Америка армиясига фойдали бўлиши мумкин.
DARPA аввалига бурғилаш ва туннеллар яратиш усулларининг бажарилиши баҳоланувчи ўқув дастурини таклиф этмоқда. 15 ойга мўлжалланган дастурнинг қиймати 11 миллион долларга баҳоланди.
Хусусан, туннеллар тактик тармоғи моддий-техник қўллаб-қувватловнинг хавфсиз инфратузилмасини таъминлаб бериши мумкин. Масалан, у амалиётдан аввал озиқ-овқат маҳсулотларини олиб ўтиш ёки қўшинларнинг қайсидир ҳудуддан ўтиши давомида захираларни мунтазам таъминлаб беришда қўл келади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти Владимир Путин АҚШ ракеталарининг Европада жойлаштирилишига жавоб қандай бўлишини айтганди.
Мавзуга оид
12:57
Трамп америкаликларнинг иқтисодий қийинчиликлари уни Эрон билан келишувга ундамаслигини айтди
10:52
Трампнинг Эронга қарши уруши АҚШ иқтисодиётига қандай таъсир қиляпти?
09:07
Донбасс масаласи бўйича Трампнинг баёноти эълон қилинди
09:01